Касам ичиш
Ассалому алайкум! Ман хўжайиним билан уришиб қолганимизда жахл устида, сиздан энди умуман пул сўрамиман қасам ичаман деб юбордим. Лекин барибир хам оламан улардан пул. Шунга нима дейсиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар қасамингизни бузсангиз, каффарот тўлайсиз. Мўмин киши қасам ичишда ўта эҳтиёткор бўлиши лозим. Агар бирор ишдан ўзингизни ҳақиқатда ман қилишни ёки уни бажаришга ўзингизни мажбурлашни истасангизгина қасам ичинг. Қасам бирор кишига аччиқ қилиб, ёки гина сақлаб ичиладиган енгил, аҳамиятсиз нарса эмас. Чунки қасамда Аллоҳнинг номи зикр қилинади. Унинг ҳурматига риоя ўлароқ банда қасамида собит туришга ҳаракат қилади. Агар қасамини бузса, гуноҳкор бўлади ва унинг бадалини тўлаши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 178 | Оила ва турмуш