Ҳадисда ким ҳақида баён қилинган
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч киши қиёмат куни қўрқувга тушмайдилар, ҳисоб-китоб қилинмайдилар, Аллоҳ бандаларни ҳисоб қилиб бўлгунча улар мушкли тепаликда бўладилар: Аллоҳнинг розилигини истаб Қуръон ўқиган ва у билан бир қавмга имом бўлган ҳамда улар ундан рози бўлган киши; Аллоҳ розилиги учун беш вақт намозга чақирган киши; ўзи ва Рабби ўртасидаги муносабатни жойига қўйган, ўзи ва хожалари муносабатини яхши қилган қул”,деб айтдилар”. Саволим: Ҳадисда келтирилган Аллоҳ розилиги учун беш вақт намозга чақирган кишидан мурод азон айтувчими ёки оддий инсон бирор яқин кишисига эслатувчими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Маош олмасдан ёлғиз Аллоҳ учун азон айтувчи муаззин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:06 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Маош олмасдан ёлғиз Аллоҳ учун азон айтувчи муаззин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:06 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳадислар