Ҳадисга ишонмайдиган дугонам

Ассалому алейкум! Азиз устозлар, дугонам ҳадислар ёлғон гаплар, фақат Қуръонни таржимасини ўқиб тушунсак бўлди деди. Таржимасини ўқиб сиз хақиқий мазмунига тушунмайсиз, у билан бирга Шайх Ҳазратларини тафсирлари, хадисларни хам ўқисангиз тушунарлироқ бўларди дедим. Шунда дугонам "Сиз Қуръондан сўралурсиз ҳадисданмас!", "Сен Қуръонни англаёлмайсан дейиш шайтондандир. Аллоҳ ўзлигини ифода этишдан, танита олишдан ожиз зот эмас. Инсон эса Қуръонни ўқиб англашдан, Яратувчини таний олиш, ақлан топа билиб иймон келтиришдан ожиз ақлсиз қилиб яратилмади. Бундей қарашлик Аллоҳга ҳам инсонга ҳам ҳақоратдир(Абдулазиз Байиндир). Шу сўзлар ёзилган фотоларни ташади. Мен дугонамга билдирган фикрларим нотоғрими? Катта гуноҳ гап гапирдимми? Жавоблариз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисни инкор қилиш, хусусан мутавотир ҳадисларни инкор қилиш куфрдир. У аёл қуръонийлар деган ботил оқимга аралашиб қолганга ўхшайди. Улар ҳадисларни инкор қилишади. Тез тавба қилсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:07 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar