Мошина эҳтиёт қисмларини қўйиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, биз мошина бозорда ишлимиз усталармиз. Ўзимиз ичкаридан олиб чиқиб, клиент билан гаплашиб нарсаларни ўрнатамиз. Биз нексияга ласеттининг запчасини ўрнатамиз, яни нексиянинг запчаси бўлмагани учун ласеттининг запчаси яхши тушади. Клиент сўраб қолса ўзиникими деб, биз йўқ бу ласеттинники деймиз. Сўрамаса индамимиз, шу индамазлигимиз жоизми, ёки ўорамасаям ласеттини деб айтиб қўйиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслидан кўра сифатсиз бўлса айтиш шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar