Қандай талоқ тушган?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу саволни беришдан олдин куп ўйладим, ноўрин бўлса узр сўрайман. 1 нафар фарзандим бор, хомиладор пайтим рухий тушкунликга тушиб қолганман, майда нарсалардан жанжал чиқаверганидан уйимга кетганман. Хеч қандай жавобимни бермаган, ўғлим туғилиб 3га кирганда яна ярашиб кетдик. Узоқ вақт яшамаганимиз учун никох ўқитиб яшай бошладик. Хўжайним билан бир биримизда кўнглимиз бор, тош тишлайман энди деб яшадим, яна хомиладор бўлдим. Яна рухий изтироб, жиззакилик, гап кўтармаслик, тушкунлик бошланди. Сабр қиламан ўтиб кетади дегандим, қайнонамни гапи оғир ботиб кетди. Яна жанжал бўлди, хўжайним жахл устида “сени қўйдим, 3 талоқсан” деб юборди. Уйимдаман, талоқ ҳақида ўқиб чиқсам сени қўйдим деганда талоқ тушаркан. Тушгандан кейинги 3 талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:17 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:17 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш