Намоз қазоси хақида ва сўз бидиати хақида

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида (ҳамма) Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. У зот алайҳиссалоту вассалом: «Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар. Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (Бомдод)ни (суннатини) ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга Бомдод намозини ўқиб бердилар». Абу Довуд ва икки Шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадисда зикри келган ҳодиса жуда маълум ва машҳур. Муҳаддисларимиз иштирокчиларнинг гапларини бир неча ҳадисларда келтирганлар. Жумладан, Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотидан қайтганларида кечаси билан юрдилар. У зотни мудроқ босганида, кечанинг охирида дам олишга қарор қилдилар ва Билолга: «Бизнинг қоровулимиз бўл», дедилар. Билол қудрати етганича намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари уйқуга кетдилар. Тонг яқин қолганда Билол юкларига суянган ҳолда кўзи кетиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, Билол ҳам, саҳобалардан бирортаси ҳам қуёш уларни урмагунича уйғонмадилар. Биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўчиб уйғондилар ва: «Ҳой Билол!!!» дедилар. «Сизнинг нафсингизни олган менинг нафсимни ҳам олди», деди Билол. У зот: «Туриб, жўнанглар!» дедилар. Бас, туриб, кўчларини бир оз юргиздилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва Билолга амр қилдилар, у такбир айтди. Бас, уларга Бомдод намозини ўқиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлгач: «Ким намозни эсидан чиқарса, эслаган чоғида ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ таоло: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деган», дедилар». Шу жумлани телеграм ижтимоий тармоқдан оқидим бомдод қазо намозини оқиганда суннатинихам оқиладими 2саволим катталаримизда коп гапирилади одам оёғи остидан ўтма ёки укангни устидан охлап ўтма бўйинг ўсмай қолади деган гап бор бу тўғрими ёки бидиат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Сиз келтирган ҳадисни далил қилиб уламолар, бамдодни қазо қилган киши пешин вақти киргунча суннатини ҳам фарзини ҳам қазо қилиб ўқийди. Ундан кейин эса фарзини ўзини ўқийди деганлар. Чунки қазолар кўпаиб кетса қийинчилик бўлади. Имкон қадар тезроқ қутилишга ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун суннатлар қолдирилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:19 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar