Маккада жаноза номози

Ассалому алайкум! Ҳаж сафари билан Маккадаман. Хар намоздан кейин жаноза намози ўқилар экан. Бизнинг мазҳабимизда аёллар қандай йўл тутадилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Улар ҳам жаноза ўқийдилар. Аслида бизнинг диёрларда ҳам хонадонларда жаноза ўқилганда аёллар ҳам қатнашишлари керак. Шунда маййитга ҳам кўпроқ фойда етказган ва жанозанинг савобидан баҳраманд бўладилар. Бизда эса эркаклар жаноза ўқиб турган пайтда аёллар бошқа нарсаларга машғул бўладилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:22 | Савол-жавоблар | 200 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar