Яна гапирсанг талоғингни бериб юбораман дейиш

Ассалому алайкум! Мен эрим билан бирон нимада қаттиқ жанжаллашиб қолсаму кейин эрим “яна гапирсен талоғини бервораман” десалар ва мен жахл устида нимадир деб қўйсам талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! “Бервораман” дейиш келгуси замон билан айтилса шундай қилишга ваъда бериш, орзусини изҳор қилиш бўлади. Бу билан талоқ тушмайди. Яна гапирсанг талоғингни бердим деб ўтган замон сийғаси билан айтса, хотин гапириши билан талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 132 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar