Маънавиятнинг Исломдаги тушунчаси

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда юртимизда телеканаллар орқали ток шоуларни уюштиришмоқда. Унда "маънавиятимиз" деб жуда ҳам кўп гапирилмоқда, "маънавият деб асосан диндан хабари бўлмаган кишилар ва ярм яланғоч аёллар гапиришмоқда. Бу сўзни қай ҳолатда ишлатиш керак? Илтимос тушунтириб беринглар "маънавият"ни Исломдаги тушунчаси мақсади қандай? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ислом дини адолат ва шарму-ҳаё дини. Хуллас энг гўзал хулқларни йиғиндиси бўлган диндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен гўзал хулқларни тамомига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим” деганлар ва тамомига ҳам етказганлар. Шунга амал қилишни маънавият дейилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 155 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar