Кредитни тўлолмасдан вафот қилиш

Ассалому алайкум! Онам банкдан кредит олган эди қурилишни тугатиш учун, лекин узишга улгирмади, вафот этди. Кредитни биз тўладик. Бу фоизлик бўлгани учун онам гунохкор бўлган деб ўйлайман. Намозларимда дуо қилиб Аллоҳдан кечиришини сўрайман, номидан садақа қилиб тураман ва масжидга қурилишига деб қўлимдан келганча пул ажратдим, имомга онамни номларидан деб. Яна нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳозирги кунда энг оғир ва кўп учрайдиган хатолардан бири меросни тақсим қилмасликдир. Меросхўрлардан кимнинг қўлида маййитнинг қанақа моли қолса, меросхўр унинг эгасига айланиб қолаверади ва турли нарсаларни баҳона қилиб ўзи учун ҳалоллашга ҳаракат қилади. Баъзида бу молни топишдп кўпроқ мени ҳиссам бор деса, баъзида қолганлар ўзига тўқ мен эса муҳтожман деган гапларни айтади. Бошқа меросхўрлар ёш бўлган ёки ака, амаки каби кишиларнинг қарамоғида бўлгани учун меросни тақсимлаш ҳақида гап очишдан уяладилар. Лекин дилдан норози бўладилар. Шунинг учун уларнинг розилигисиз ёки мажбурликдан рози бўлишлари туфайли меросни тақсимни қилмай ўзлаштиришлари ножоиз ва умуман ҳаром ҳисобланади. عَنْ حَنِيفَةَ الرَّقَاشِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلَّا بِطِيبِ نَفْسٍ مِنْهُ. رواه البيهقي Ҳанифада розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг моли унинг чин қалбидангина бўлмаса ҳалол бўлмайди”, дедилар”.
Байҳақий ривоят қилган.
Хусусан меросхўрлар ичида балоғатга етмаган, мажнун ёки ғойиб кишилар бўлса, бунинг гуноҳи янада оғирроқ бўлади. Чунки уларнинг чин дилдан қилган розиликларининг ҳам шаръан эътибори йўқдир. Бу ишлари билан улар ўзлари учун қабр азоби ва жаҳаннам оловини сотиб оляпганларини ўйлаб қўйсинлар! عن أبي أمامة أن رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال من اقتطع حق امرئ مسلم بيمينه فقد أوجب الله له النار وحرم عليه الجنة فقال له رجل وإن كان شيئا يسيرا يا رسول الله قال وإن قضيبا من أراك Абу Умомадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қасам ичиб мусулмон кишининг ҳақини ўзиники қилиб олса, батаҳқиқ Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади”, дедилар. Шунда бир киши у зотга: “Агар озгина нарса бўлса ҳам-ми, эй Аллоҳнинг Расули?!” деди. “Агар арок(мисвок олинадиган дарахт)нинг новдаси бўлса ҳам!” дедилар”.
Муслим ривоят қилган. ТИЖОРАТДАГИ МЕРОСНИ ЎЗИНИКИ ҚИЛИБ ОЛИШ Одатда ота бирор тижоратни юргизишда ўғиллардан бирортасини ўзига ишчи қилиб олади. Бошқалари эса бошқа ҳунар ва касблар билан машғул бўлади. ота вафот этгач, ёрдамчи бўлган ўғил тижоратни давом эттиради ва барча мулк ўзиники деган фикрда бўлади. Аслида эса, мулк отаники бўлиб, ўғил унинг ишчиси ҳисобланади. Ота вафотидан кейин ундан қолган барча мол-мулк ишчиси бўлган ўғлига тақсим қилинганидек бошқа ўғил-қизларга ҳам тақсим қилиш керак. Агар тижорат давом эттириладиган бўлса, ўғил бошқа ака-ука, опа-сингилларнинг ҳиссаларини ажратиб бериши ёки сотиб олиши керак ёки тижоратда уларни ўзига шерик қилиб олиши керак. Хусусан балоғатга етмаган меросхўрлар бўлса, бунинг масаласи яна мушкулроқ бўлади. Агар тақсим қилинмасдан тижоратдан фойда кўрилса, фойдасини ҳам тақсим қилишга, мабодо зиён кўрса, меросхўрларининг ҳақларини тўлашига тўғри келади.  ҚИЗЛАРНИ МЕРОСДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ  Катта хатолардан яна бири қиз ва сингилларга меросдан бермасликдир. Тўй қилинаётган вақтда уларга қилиб берилган сеп-сидириқ ҳамда туҳфаларни отанинг мулкидан уларга берилган ҳақлари бўлиб, меросдан уларга улуш йўқ деб тушунадилар. Бу нотўғри тушунчадир. Шунинг учун уларни меросини адо қилиш вожиб, меросдан маҳрум қилиш ҳаром ва зулмдир. СИНГИЛЛАРНИНГ МЕРОСДАГИ УЛУШЛАРИНИ КЕЧИБ ЮБОРИШЛАРИ   Кўпинча сингиллар отадан қолган меросдаги улушларини талаб қилишни ор ва уят деб билиб, уни кечиб юборадилар. Бунга ака ва келинойиларнинг таъна ва дашномлари сабаб бўлади. Аввало шуни яхши билиш керак-ки, кўнгилдан чиқмасдан тил учида улушларидан кечиб юборишлари шаръан эътиборга олинмайди. Чин дилдан кечиб юборишининг ўзи ҳам шариъат қоидаларига зиддир. Чунки чин дилдан кечиб юборгани ҳеч кимга маълум бўлмайди. Шунинг учун уларнинг улушини аниқлаб, қўлига топшириш керак.БЕВА ҚОЛГАН АЁЛ БОШҚА ТУРМУШГА ЧИҚҚАНЛИГИ УЧУН МЕРОСДАН МАРҲУМ БЎЛИШИ  Кўп ҳолатларда ёш туриб эри вафот этган аёллар бошқа турмуш кўрсалар, эридан тегидиган меросдан маҳрум бўладилар. Бу ҳам шаръан зулм ва ҳаром ҳисобланади. Аёлнинг иккинчи бор никоҳланиши биринчи эридан оладиган меросидан маҳрум қилишга сабаб бўла олмайди. Шариат юзасидан аёл иккинчи бор никоҳланиши билан олдинги эрининг меросидан улушига ҳақдор бўлади. БЕВА АЁЛЛАРНИНГ НОҲАҚ МЕРОСНИНГ ҲАММАСИГА ЭГА БЎЛИШИ  Баъзи аёллар эрлари вафот этиши билан қўлларида қолган бутун мол-мулкни ўзлариники бўлди деб тушунадилар. Хусусан бу ҳолат алоҳида ажраб чиққан оилаларда кўпроқ кузатилади. Албатта эр ўлим тушагидаги ҳолатга тушишдан аввал аёлига ҳадя қилиб қўлига топширган нарсалари аёлники бўлади. Қолган барча нарса муштарак мол бўлиб, шаръий қоидага кўра меросхўрларга тақсим қилиниши вожибдир. Агар эрнинг ота-онаси ёки бошқа аёлидан бўлган фарзандлари бўлса, уларнинг ҳам меросда улушлари бўлади. МЕРОСНИ ШАРЪИЙ ҚОИДАЛАОГА МУВОФИҚ БЎЛМАГАН ҲОЛДА БЎЛИБ ОЛИШ ЁКИ ЎҒИРЛАБ ОЛИШ  Одатда бирор инсон вафот этса, унинг яқинлари мерос тақсим қилинишидан олдин табаррук деб, ўзлари ёқтирган нарсаларни бўлишиб оладилар ёки ҳеч кимга билдирмай ўғирлаб кетадилар. Бу каби ишлар марҳумнинг кийим-кечаги, истемоъмол қилган анжомларида учрайди. Бу билан бир неча меросхўрнинг ҳақини ўғирлаган ҳисобланадилар. Қиёмат куни ҳамма нарсаларини қайтариб бериш керак бўлади. КЕЛИН ВАФОТ ЭТСА УНГА ТЕГИШЛИ БАРЧА НАРСАЛАР КИЁВНИКИ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАДИ Хатолардан яна бири аёл киши бирор хонадонга келин бўлиб тушиб вафот этса, унинг барча мол-мулки киёвнинг уйида қолиб кетаверади. Келиннинг ота-онаси каби меросхўрларга унинг меросидан ҳеч нарса тегмайди. Бу ҳам жоиз бўлмайди ва охиратда ҳар бир кичик нарсанинг ҳам жавоби берилади.ҚАРАМОҒИГА ОЛГАН БЎЛИБ, МОЛ-МУЛККА ЭГА БЎЛИШ  Баъзи ҳолатларда маййитнинг ака-укалари ука ёки акаси вафот этган унинг оиласини ўзқарамоғига олиб, унинг молини ўз тасарруфларига оладилар. Бунда етим болаларнинг тасарруф қилиш керак бўлади. Тушган фойданинг маълум қисмини мол эгаларига ажратиб қолган қисмида хоҳлаганларича тасарруф қиладилар. Бунинг ҳам жавобгарлиги оғир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 10-оятида бу ҳақида шундай марҳамат қилади: “Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар”. Бу оятнинг ҳукмига дохил бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиш даркор.  ҲАР БИР ИНСОН ВАФОТИДАН ОЛДИН БАНДАЛАРНИНГ ҲАҚЛАРИНИ АДО ҚИЛИБ ҚЎЙИШЛАРИ ЗАРУР Бандалар ҳақларининг муомаласи жуда ҳам мушкулдир. Ҳақ эгаси кечмагунча кечирилмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади».
Бошқа бир ривоятда ҳатто-ки урган бир шапалоғи учун ҳам рози қилиб кўйиши кераклиги таъкидланган.
Бандаларнинг ҳақлари икки қисмга бўлинади: молиявий ва молиявий бўлмаган ҳуқуқлар. Молиявий ҳуқуқлар борасида маййитнинг қарзларини тўлаш, васиятларини адо қилиш ва меросни тақсим қилиш ҳақидаги мавзуларда тўхталиб ўтдик. БАНДАЛАРНИНГ МОЛЯВИЙ БЎЛМАГАН ҲАҚЛАРИ Кундалик ҳаётимизда қариндош-уруғ, ёру дўст, қўни-қўшнилар билан муомала қилиш мобайнида уларнинг ҳақларини адо қилишда камчиликка йўл қўйилади, тил билан озор бериб қўйилади. Гоҳида нотўғри гумон қилиниб,  қариндошчиликни узиб қўйилади. Гоҳида ноўрин ғазабланиб ўзини тутолмай иккинчи тарафнинг жони ёки обрўсига зарар етказиб қўяди. Гоҳида ҳасад ва гина, ғийбат ва ёлғон , фириб қўл уриб бошқа ўзгаларнинг моли ёки обрўсига тажовуз қилиб қўйилади. Шу каби кўплаб хатоларга йўл қўйиб, кўпчиликни ҳақларини пой-мол қилинади. Буларнинг барчаси гуноҳ кабира бўлиб, Қуръон ва Суннатдан улардан қаттиқ қайтарилган ва охиратда қаттиқ азобга дучор бўлиши айтилган. Шунинг учун ҳар бир инсон ҳар куни ўз ҳаётини сарҳисоб қилиб вафотидан аввал қилган камчиликларини тўғрилаб олиши, ҳақлари пой-мол қилинган кишиларни розилигини олиши даркор. Аллоҳ таолодан ҳам қилган гуноҳларини кечишини сўраб, надомат чекиб тавба қилиши зарур. Бирор сабабдан ҳақдорларнинг ҳақини ҳалоллашнинг имкони бўлмаса, масалан вафот этиб кетган бўлсалар ҳамиша уларнинг ҳақига мағфират сўраб дуо қилиб, савобини етказиб туриш лозимдир. Шояд Аллоҳ қиёмат куни уларни рози қилдирса. Бунинг акси ўлароқ гоҳида бошқалар тарафидан ўзимизга шу каби муомалалар қилинган бўлса, иносонийлик, ақл ва шариатни тақозоси ила уларни кечиб юбориш керак бўлади. Шундай қилинса, ўзгаларнинг охират азобидан сақлаб қолишга сабаб бўлади ва Аллоҳ ҳузуридаги энг маҳбуб амаллардан бири қилиган бўлади. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ رَجُلًا سَمْحًا إِذَا بَاعَ، وَإِذَا اشْتَرَى، وَإِذَا اقْتَضَى Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!» дедилар». عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا أَوْ وَضَعَ لَهُ أَظَلَّهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَحْتَ ظِلِّ عَرْشِهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан баъзисини ўтиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат кунида, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади», дедилар».
 عن أبي قتادة رَضِي اللهُ عَنْهُ قال سمعت رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يقول: من سره أن ينجيه اللَّه من كرب يوم القيامة فلينفس عن معسر أو يضع عنه. رَوَاهُ مُسلِمٌ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ таоло уни қиёмат куни машаққатларидан нажот бериши хурсанд қилса,  қийналганга муҳлат берсин ёки ундан кечиб юборсин!» дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Қуръони карим ва Суннати Набавияда киши мусулмон биродарининг узирини қабул қилиб, кечиб юбориши улкан фазилат экани таъкидланган. Аллоҳ таоло ҳатто ҳасад қилган аҳли китобларни ҳам афв қилиб кечиришга буюрган: وَدَّ كَثِيرٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُم مِّن بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّاراً حَسَدًا مِّنْ عِندِ أَنفُسِهِم مِّن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ فَاعْفُواْ وَاصْفَحُواْ حَتَّى يَأْتِيَ اللّهُ بِأَمْرِهِ إِنَّ اللّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝ “Аҳли китоблардан кўплари уларга ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўзларича ҳасад қилиб, сизларни иймонли бўлганингиздан кейин кофирликка қайтармоқчи бўлурлар. Аллоҳнинг амри келгунча афв этинг, кечиримли бўлинг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”. (“Бақара” сураси, 109-оят). الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝  “Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир”. (“Оли Имрон” сураси, 134-оят)وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝  “Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир”. (“Нур” сураси, 22-оят)
Аллоҳ таоло кечирим сўраганларни кечирмаганларни хуш кўрмайди. عَن جابر رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بروا آباءكم تبركم أبنائكم وعفوا عن نساء الناس تعف نساؤكم ومن تنصل إليه فلم يقبل لم يرد علي الحوض. رَوَاهُ الحَاكِمُ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оталарингизга яхшилик қилинг, фарзандларигиз ҳам сизга яхшилик қилади. Одамларнинг аёлларининг иффатини сақланглар, аёлларингизнинг иффати сақланиб қолади. Кимдан узр сўралса-ю, қабул қилмаса, Ҳавз (Кавсар)имга келмайди (маҳрум бўлади)”.
Ҳоким ривоят қилган.
Хулоса шуки,ҳар бир инсон вафот этишидан олдин Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, махлуқотларининг ҳузурида ҳам қалбини соф-покиза қилиб олиши имонинг тақозосидир.
Узрни қабул қилган кишилар хато қилганларни дўст тутиши, борди-келди қилиш даражасида бўлиши шарт эмас. Гоҳида у даражага ўтиб кетиш кечирилган кишини бу каби ўзгаларнинг ҳақига енгил муносабатда бўлишига сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Кечирувчининг мақсади кечирилган киши жавобгарликдан халос бўлишигина кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar