Тахоратда шубха

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим шуки тахорат олиб бўлгач худдики тахорат сингандек бўлаверади ва қайта-қайта тахорат олавераман. Бу нарса очиғи қийнаб юборди. Аллоҳга таваккул қилиб намозни бошлай десам бетахорат намоз ўқиган бўлиб кофир бўлиб қолмайманми деб қўрқувда қолдим. Булардан қандай буткул қутилиш мумкин? Нима қилишни билмай қолдим, катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда кофир бўлмайсиз. Бир бор таҳорат қилиб намозингизни ўқийверинг. Келган ҳар қандай хаёлни четга суриб, намозни ўқийверинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:31 | Савол-жавоблар | 152 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar