Кореяда саломлашиш

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда жанубий кареяда ишлайман. Кареслар биз ўбекларга ҳам бошини эгиб салом беради. Мен ҳам бошимни эгиб қўяман. Бу гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эгилиш 45 градусгача етса гуноҳ. Чунки бу ҳолатгача эгилиш рукуъ ҳисобланади. Аллоҳдан ўзгага намознинг бирор амалини қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:33 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar