"Кредит-ахборот-таҳлил маркази"да ишлаш
Ассалому алайкум ҳурматли ҳайъат аъзолари! Мен Ахборот Технологиялари соҳасида ишлайман. Юртимизда "Кредит-ахборот-таҳлил маркази" ташкилоти мавжуд. Бу ташкилот қуйидаги иш фаолиятини олиб боради: "Кредит бюро фаолиятининг асосий ё‘налишлари: - кредит ахбороти субъэктлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит тарихи ма‘лумотлар базасини шакллантириш; - кредит тарихи маълумотларини фойдаланувчиларга ва кредит субъектининг ўзига тақдим этиш хизматини кўрсатиш; - кредит ахбороти субъэктларининг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтинг тизимини шакллантириш; - кредит ахбороти субъэктларининг тўлов қобилияти, кредит лаёқати ва тўлов интизомини баҳолашда ёрдам бериш. Кредит бюро томонидан ишлаб чиқилган Автоматлаштирилган кредит ахбороти алмашинуви тизими Республиканинг барча (110 дан зиёд) тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларини қамраб олган. Хозирги кунда (2019 йил 01 январ ҳолатига) кредит бюро маълумотлар базасида 9 135 мингдан зиёд жисмоний шахслар ва 685,6 мингдан зиёд юридик шахсларнинг кредит тарихи маълумотлари мавжуд." Ушбу ташкилотдан иш таклифи келиб тушди. Саволим қуйидагича: Бундай ташкилотда ишлаш жоизми (Ҳалоллик нуқтаи назаридан рибо қилган бўлинмайдими)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишламанг. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишламанг. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар