Саждаи саҳв ҳақида

Ассалому алайкум! Намозда саждаи саҳв билан адо бўладиган нечта хато қилинса ҳам охирида бир марта саждаи саҳв қилинади деб ўқигандим. Бу "охир" деганда бутунлай намознинг охири назарда тутиладими? Яъни агар масалан хуфтон фарзида хато қилсам, шунинг охирида саждаи саҳв қилиб, кейин суннатда, кейин витрда ҳам хато бўлиб қолса уларниям охирида саждаи саҳв қилар эдим. Бу нотўғри эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзда алоҳида суннатда алоҳида. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 196 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar