Намозда адашиб кетавериш
Ассалому алайкум! Мен маълум муддатдан бери намоз ўқиётганимда саждалар сонига шубхага тушаяпман, яъни намозимнинг айрим бир ракатларида бир марта сажда қилдимми ёки икки марта сажда қилдимми эслай олмаяпман. Ушбу холатда намозимни бузиб қайта ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиганингизда бирор кишини ёнингизга қўйиб, кузатиб туришини айтинг. Шунда у нима қилганингизни сизга айтиб беради. Ростдан қолдиряпсизми ёки васвасами. Мабодо хаёлингизга бирор сажда қолиб кетдимикин деган фикр келса ўша вақт сажда қилиб, намозни келган жойидан давом эттириб кетаверинг ва охирида саждаи саҳв қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:38 | Савол-жавоблар | 134 | Намоз