Рус миллатидаги аёл ўзбек аёлларини хизматини қилиши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рус миллатига мансуб бўлган аёл, аёлларни авратига қараб муолажа қилиб, киндик пасидаги туклардан холос қиладиган мутахасис экан. Эҳтиёж учун шу жойга доимий боришлик жоизми? Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Минг йиллаб шу ишни аёлларнинг ўзлари қилиб келганлар. Бу “мутахассис” қиладиган иш ҳам эмас. Аёл кишининг киндигидан тиззасини пастигача бўлган жойлари бошқа аёл учун қараш ҳаром ҳисобланади. Ундай аёлларга очиб бериш ҳаромдир. Шу касб билан шуғулланиш ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 142 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar