Мозорларга оқлик тугунни жўнатиш
Ассалому алайкум! Оиламизда бемор инсон халқ табобатида даволайдиган табибда даволаниб, унинг амрига биноан қабристонга оқлик(бир парча оқ мато, чой ва қанд) юбориб, шу ерда хизмат қилувчиларга беришимни, тиловат қилиб қайтишимни сурадилар. Шу ишим бидъатми? Бу тугундан ният нима? Шифо топиш бўлса уйда Қуръон ўқиб сўрайман десам йўқ деб туриб олишган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳмат қилади: وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَن تَسْتَقْسِمُواْ بِالأَزْلاَمِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ 3. Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди. Бу фисқдир.
«ва бутларга сўйилган ҳайвонлар».
Жоҳилий арабларнинг турли бутлари бўлиб, уларга атаб жонлиқ сўйишар ва қонини ўша бутларга суртишар эди. Бундай ҳайвонларнинг гўшти, гарчи Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, бутларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир.
Оят давомида катта маънавий ҳаром иш ҳам зикр этилган.
«Бу фисқдир».
Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилмоғингиз фисқ, яъни дин амридан чиқишдир. Бутларга сўйилганларнинг қаторига муқаддас деб билинган шахс ёки жой ёки нарсаларга атаб сўйилган нарсалар ҳам атаб пиширилган нарсалар ҳам ҳалол бўлмайди. Шунинг учун уламолар “бирор улуғ зотни масалан ҳажга борган одамни оёғини остига жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонларнинг гўшти, гарчи Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, ўшаларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир” деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар