Туғилганда қурбонликка атаб боқиб катта қилиб қурбонлик қилса бўлаверадими?
Ассалому алайкум! Устозлар, ислом уз каналида олдиндан боқилаётган қўйни хам сотиб бошқасини олиб сўйиш керак дегандак қилибди. Биз уйда 2-3та совлиқ қўй боқамиз. Шулардан қўчқорча туғилса бирини қурбонликка атаймиз. Ката бўлганда қурбонликка сўямиз. Бизнинг қилаётганимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Назр қилиш, “шу қўйни қурбонлик қилишга назр қилдим” ёки шунга ўхшаш назр сўзи қўшилган сўзни айтиш билан бўлади. Шуни қурбонликка атадим деса ҳам ўшани сўйиш вожиб бўлади. Аммо “келгусида шу қўйни қурбонлик қиламан” деса ёки юқоридаги назр сўзларини айтиб бўлса ҳам орқасидан “Худо хоҳласа” сўзини қўшиб қўйса у назр бўлмайди. Бу ўзини орзуси ва ниятини баён қилиш бўлади. “Шуни қурбонликка атадим Худо хоҳласа” деса ҳам назр бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:47 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар