Хўроз қичқириши

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳнинг фазлидан сўранг, чунки у фариштани кўрган бўлади. Эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтон(нинг шарри)дан паноҳ сўранг, чунки у шайтонни кўрган бўлади», дедилар». Шу ҳадисдаги Аллоҳнинг фазлидан сўрашга изоҳ берсангизлар. Бунда қандайдир лафзлар (дуолар) айтиладими? Ёки ихтиёрий дуо қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳеч нарсани қарзга бермайди, аксинча фазлидан беради. Ёки ҳеч ким Аллоҳни қарз қилолмайди. Ўша қарзимдан бергин дейишга сазовор бўлолмайди. Хоҳлаганингни сўра деган маънони билдиради. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:48 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar