Қолиб кетган товар
Ассалому алайкум! Дўконда савдо қиламиз. Бировни 300000 сўмлик товари қолиб кетган. Шуни нима қилсак бўлади? Дўконда жой эгаллаб турибди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 138 | Молия ва тижорат