Тили билан эмас дили билан ният қилган бўлса рўза бўладими?

Ассалому алайкум! Нафл рўзани кечаси ухламасдан рўза тутишни ният қилиб субҳга бир соатларча қолганда тили билан ният қилолмасдан уҳлаб қолса, уйғонса қуёш чиқиб бўлган бўлса, рўза тутган бўладими? Агар ухламаганда тили билан ният қилиши аниқ эди, лекин дилида аниқ ният бор эди. Бу одам шомгача рўза одамдақа юрса рўза тутган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шомдан кейин эртага рўза тутаман деб ният қилиб олса ҳам эртаси куннинг рўзасига ният кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:52 | Савол-жавоблар | 138 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar