Нуқсони бор қўйни ақиқага сўйиш

Ассалом алекум! Ақийқа учун таёрлаб қўйилган қўйнинг нуқсони яъни тухуми кесиб олиб ташланган бўлса у нуқсонли қўйни ақиқага сўйса бўладими? Танишимдан қўй сотиб олмоқчи бўп турудим у қўйнинг олатида шундай нуқсон бор экан, уни сотиб олиб ақиқа қилиб сўйдирсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бичилган қўйни ақийқа қилиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бичма қўйни сўйганлар. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ الذَّبْحِ كَبْشَيْنِ أَقْرَنَيْنِ أَمْلَحَيْنِ مُوجَأَيْنِ، فَلَمَّا وَجَّهَهُمَا قَالَ: إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ - عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ - حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْكَ وَلَكَ عَنْ مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِاسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ، ثُمَّ ذَبَحَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ  Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўйиш куни иккита шохли, ола, ахта қўйни сўйдилар. Иккисини юзлантирганларидан сўнг:
«Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, Иброҳимнинг миллатида бўлган, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларданман. Аллоҳим, бу Сендан ва Сенга Муҳаммаддан ва унинг умматидан. Бисмиллаҳ ва Аллоҳу Акбар», дедилар, сўнгра сўйдилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги янгилик гаплардан – бичилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш мумкинлиги ҳақидаги ҳукмни таъкидлашимиз лозим.
Иккинчи нарса эса қурбонлик сўйиш вақтида ўқиладиган дуо. Ана шу дуони ўрганиб олиб, қурбонлик сўяётганда ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Мабодо бирор одам сўраса бу фақат қўйга эмас эчки ва қорамолга ҳам тегишли.
Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:07 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar