Умрага боришда эрнинг розилиги

Ассалому алайкум! Манга оғир ташҳис қўйилган, давоси йўқ. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ яхшиман, орзуим умра сафарига бориш, лекин хўжайиним ҳали вақт бор кейин борилади дейдилар. Ёки ота онам аввал боришсин, кейин дейдилар. Адамла билан бора қолай десам розимасман дейдилар. Қандоқ қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу борадаги розимаслиги ўтмайди. Ёки ўзи олиб борсин ёки ота-онангиз билан боришингизга рози бўлсин. Бу ерда ғурурни баҳона қилмасин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:53 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar