Отам учун намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошладим. Отам вафот этганлар. Мен отам учун намоз ўқисам бўладими? Бунинг учун нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Биров учун бошқанинг намоз ўқиши йўқ. Қолдирган намоз ва рўзаларининг фидясини беришингиз мумкин. Бир кунда беш вақт намоз ва витр намозининг (жами олти вақт намоз) ҳар бир вақти учун 2 килодан буғдойнинг пули. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:52 | Савол-жавоблар | 180 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar