Зулҳижжа ойидаги амаллар

Ассалому алайкум! Ҳозирда каналларда Зулхижжа ойининг дастлабки 10 кунлигидаги ибодатлар қилиш кераклиги, рўза тутиш кераклиги, тамҳид, такбирларни кўпайтириш кераклиги, бу амалларнинг Аллоҳ наздида савоби улуғлиги, ҳаттоки савоби 700 баробар эканлиги ҳақидаги ҳадислар кўплаб келмоқда. Саволим: савоби 700 баробар эканлиги тўғрисида. 1 марта такбир, тамҳид, тасбиҳ айтганимизда (бошқа кунларда) 10 та савоб оладиган бўлсак, шу 10 кун ичида 1 марта такбир, тамҳид, тасбиҳ учун 700 савоб оламизми? Қуръон ўқиганимизда ҳар ҳарфига 10 савоб олсак, шу 10 кунликда ҳар ҳарфига 700 савоб оламизми? ва бошқа амалларимизда ҳам шунча савоб оламиз деб умид қилсак бўладими? ҳаддан ошган бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ихлосингизга қараб ундан зиёдасини ҳам олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 135 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar