Идиш товоқлар ижараси
Ассалому алайкум! Мен бир ошнамни омонат саволини сизларга бермоқчиман. Ошнам идиш товоқ шунга ўхшаш нарсаларини маросимлар учун ижарага беради. Агар ижарага олган мижоз бир дона пиёла, чинни шунга ўхшаган нарсаларни синдириб, учириб қўйса шу синган, учган нарсани янгиси нархидаги пулни талаб қилиб оларкан. Мана шу қиладигон ишим жоизмикин деб сўраб беринг деганди. Мана шу иши жоизми? Агар жоиз бўлмаса қай тартибда келишади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Агар синганлиги ёки учгани қасддан бўлса тўлатиб олиши мумкин. Беихтиёр содир бўлган бўлса тўлатиб олишга ҳаққи йўқ. чунки у нарсалар ишлатувчининг қўлида омонат ҳисобланади омонат таъаддий қилинса тўланиб берилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 131 | Ҳалол ва ҳаром