Ёш келин куёвларни таъзим қилиши

Ассалому алайкум! Вақтингизни олганим учун кечирасизлар, Мани бир масала қийнаб келяпти. Бизнинг қишлоқда хотира майдони бор, катта ёдгорлик тоши ўрнатилган ва 2-жаҳон уруш қатнашчиларнинг исмлари ёзилган. Кунига 5-6 янги турмуш қураётган ёшлар келиб, теваракини 3 марта айланадилар ва келин қўлидаги гулини қўйиб 3 марта таъзим беради. Бу ширк ҳисобланадими? 2. Келинни олиб келгандан кейин ризқи бўлсин деб сигир, нон айлантирадилар бу ҳам ширк амалидами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш шаръан жоиз эмас. Ширк деб кофирга чиқариб юбориш ҳам дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:58 | Савол-жавоблар | 144 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar