Қарзимни кимга берай?

Ассаламу алайкум! Безовта қилганим учун узр. Анча йиллар аввал бир докторда даволангамман. Пул тўлашим керак пайтда 4000 сўм етмай қолиб қарз бўлиб қолганман. Бошқа бора олмадим. Кейин билсам у доктор вафот этибдилар. Қарзимни қайтарай десам оила аъзоларидан ҳам ҳеч кимни танимайман уйларини ҳам билмайман. Сизнинг каналингизда қайтарилмаган қарз оқибатлари ҳақида ўқигандим. Энди қарзимни кимга қайтарай. Маслаҳат беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта топинг. Оила аъзоларини бўлса ҳам топинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar