Синглимнинг намози

Ассалому алайкум! Аввалги саволимга берган жавобиз учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин. Яна бир саволга ойдинлик киритиб берсангиз. Синглим Туркияда ишлайди, бир кун хонадон эгалари намоз ўқиётганини кузатишиб “сиз қисқартириб ўқиркансиз” дейишибди. Улар асрни 8 ракат фарз, хуфтон намозини 4 ракат суннат 4 ракат фарз ва яна 4 ракат суннат уч ракат витр қилиб ўқиркан. Улар ҳам ҳанафий мазҳабидамиз дейишибди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аср саккиз ракъат фарз эмас. Асрдан олдин тўрт ракъат нафл бор. Улар ҳам ҳанафий мазҳабида. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 04:29 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar