Тиббий маълумотнома
Ассалому алайкум! 083 ва 086 каби тиббий маълумотномаларни сарсон бўлишни истамаган ҳолда пул бериб(ишни битириб берган ҳамширага) қўлга киритса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу шариатимизда гувоҳлик ҳисобланади. Ёлғондан гувоҳлик беришни “шаҳодатуззуур” деб номланган. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади: ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ عِندَ رَبِّهِ وَأُحِلَّتْ لَكُمُ الْأَنْعَامُ إِلَّا مَا يُتْلَى عَلَيْكُمْ فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الْأَوْثَانِ وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ 30. Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса, бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга (келажакда) тиловат қилинадиганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат ифлосликдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўз(гувоҳлик)дан йироқ бўлинг...
«Бас, бутлардан иборат ифлосликдан йироқ бўлинг...»
Бутлар маънавий нажосатдир. Ким уларга яқинлашса, ифлосликка яқинлашган бўлади.
«...ва ёлғон сўз(гувоҳлик)дан йироқ бўлинг».
Ширк келтириш энг катта ёлғондир. Шу билан бирга, ёлғон сўз ҳам ширкка тенглаштирилмоқда.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Фотик Асадий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Бомдод намозини ўқиб бўлиб, ўринларидан турдилар ва: «Ёлғон шаҳодат Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилади», – дедилар-да, шу оятни тиловат қилдилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ» ثَلَاثًا. قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَجَلَسَ وَكَانَ مُتَّكِئًا، فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ». قَالَ: فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا لَيْتَهُ سَكَتَ. وَقَالَ إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ: حَدَّثَنَا الْجُرَيْرِيُّ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини айтиб берайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. Суяниб ўтирган эдилар, ўтириб олдилар-да, «Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш ҳам», дедилар. У зот буни такрорлайвердилар, ҳатто биз «Тўхтасалар эди», деб қолдик». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ушбу тиббий маълумотномаларни берувчилар эҳтиёт бўлсинлар. Хусусан янги оила қураётганлар борасида масъулияти оғир. Гувоҳликнинг ёлғонлиги билан биргаликда оилаларнинг бузилиши гуноҳи ҳам зиммаларига бўлади. Агар пулсиз битмаса олувчига пора бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:00 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром