Шу ҳолатда қурбонлик жоизми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли, яқинда отам билан қарз ҳақида кўп гаплашдик. Дадам ўғлим қарздор одам ақиқани қилмаслиги керақ қарзини олдин адо қилиши керак деб қолдилар. Ақиқа қилиш суннатлигини аниқ билган ҳолимда ундай эмасдир дедим. Дадам қидириб кўр дедилар кейин мен табиийки шу сайтга мурожаат қилдим. Излаш хизматидан фойдаланганимда Шайх ҳазратлари ҳаётлик чоғларида берилган айни шу саволни жавоби билан ўқидим. Ҳақиқатан ҳам қарздор инсон аввал қарзини тўлаши кейин ақиқа қилиши керак экан. Ҳайрон қолдим: ҳаттоки суннат амалдан ҳам аввал қарзни адо қилиш керак экан ота тўғри айтибсиз дедим. Отам қарздорлик жуда оғир ўғлим дедилар чунки 1,5 йилдан бери қарзларини одамлардан ололмасдан хуноблар. Ҳозирги масала эса қуйидагича: Мен яқинда уйландим. Қуда бўлган оилада қайнота-қайнонам фарзандлари 5 қиз ва бир ўғил. Дастлабки 2 та қиз турмушга чиқишган иккинчисини мен никоҳимга олдим. Яқинда қайнотам синовга дуч келиб қолдилар, беморлар. Чап тарафлари тўлиқ ишламайди. Шифохонага ётганлар. Кеча аёлим менга: отам: қурбонлик бериб юборамиз деябтилар деб айтиб қолди ва норози бўлди. Оиласидаги аҳволни ҳисобга олиб. 1. Яшаётган уйларига ҳар ой кредит тўлаш керак. (Бу кредит ҳам ўзи жоиз эмас кўп ўқиганман) 2. Учинчи қизи контакт асосида ўқийди ва 3-курс. Контракт ҳам 8-9 миллион сўм атрофида. 3. Тўртинчи қиз эса бу йил ўқишга кирса у ҳам контракт бўлиши мумкин аммо грант асосида кирсин Ин Шаа Аллоҳ. 4. Кейинги қиз эса репетиторига ҳар ой пул тўлаш керак. 5. Энг ачинарлиси светдан қарздорлик бор экан уларда. 6. Қайнотам ўзлари беморлар ва таъминот ҳозирча сал оқсаган билишимча. Мен давлатдан қарздорлик у, умуман жоиз эмас шунча нарса туриб қурбонлик бериш дедим. Мен бу нарсаларни сизларни бир саволга жавобингиздан билганман. Кредит олиб қўйдик олдин жоизмаслигини билмаган эдик энди нима қиламиз деган саволга берган жавобингизда: тезроқ тўлаб қутулинг ва бу ишга иккинчи қўл урманг деган мазмундаги гаплар бор эди. Светдан қарздорлик эса бу давлат даражасидаги қарз ҳисобланади. Вазиятни мен ҳали қисқача мазмуни ҳақида айтдим. Шундай ҳолатда қурбонлик бериш жоизми? ( Қурбон ҳайитида ) Ўзи умуман шундай молиявий аҳволда эҳсон бериш мумкинми яхши бўлиб кетдим деб? Менимча 2 ракат шукур намозини ўқиб қўйиш ҳам кифоя қилса керак айнан шу ҳолат учун. Биз аёлим билан шу саволга жавобни уларга кўрсатмоқчимиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларга қурбонлик вожиб эмас, балки қарзни тўлашсин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларга қурбонлик вожиб эмас, балки қарзни тўлашсин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар