Маслахат беринг, муаллифлик хуқуқига оид

Ассалому алайкум! Сохам дастурлаш. Биз асосан интернет манбаларидан илм оламиз. Иложи борича муаллифлик хуқуқларига риоя этиб ўғирлашдан эхтиёт бўлиш кераклигини тушундим. Менга жуда зарур бўлган китобларни ишлаб чиққан ОРейлли компаниясига менга фақат ўрганиш учун рухсат беришларини сўрадим. Менга шундай жавоб келди: "Сизга рухсат бериб юбора олмайман, лекин компаниямиз бошлиғининг мана бу қисқа мақоласини ўқишингизни тавсия қиламан. Мақолада интернетдаги "пиратлик" бизнес юритиш учун оддий холат эканлиги, буни хатто баъзи муаллифлар ўзлари хохлашлари ёзилган". Унинг фикрлари менга рухсат беришга ўтармикан? Шундай майда (лекин, мен учун мухим) муаммо билан мурожаат қилганимдан хижолатдаман. Илмсизлигимиз туфайли, нимани хақиқий тақво йўли, нимани "Йўлни тор олиш" эканлиги билмаймиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундан биз ҳам ижозатни тушунмадик. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 168 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar