Фолбин, никоҳ

Ассалому алайкум! Бир биродаримни аёли фолбинга бораркан. Бродарим никоҳимиз бузулибди деб айтибди. Аммо никоҳни янгиламабди. Вақт ўтиб шартли талоқ ҳам тушибди. Бу биродамни саволи: Бу вазиятда аввал никоҳ бузулган, шундай бўлса ҳам талоқ, тушадими? 2). Фолбинни тасдиқлаган ҳамда никоҳ бузулган бўлса, бу аёли билан қўшилиши зино билан баробарми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ тушган бўлади. 2). Талоқ тушганидан кейин қўшилиш зино ҳисобланади. Бунинг тафсилоти бор, бирон аҳли илмдан сўраб олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 137 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar