Бир оиладан битта қурбонлк қилса ҳаммасига ўтадими?
Ассалому алайкум! Биз оилада беш киши истиқомат қиламиз. Дадам, Онам, укам, синглим ва мен. Саволим шундан иборатки: Оилада қурбонлик учун қўй сўйилса, қилинган қурбонлик оиладаги барчага ўтадими? Менинг истагим оиламизда қилинган қурбонлик ҳаммамизга ўтишидир.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оилада кимни нисобга етадиган моли бўлса, ўшаларнинг зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Қурбонлик вожиб бўлиши учун закотга қодир бўлиш шарт эмас. Закот олмайдиган нисоб эгаси бўлса бўлди. Ҳозирги кунда бир хонадонда бир нечта ўғил бўлса, уларнинг мулкий ҳолатига қараб баъзи ўринларда ҳар бири нисоб соҳиби ҳисобланади. ҳатто аёллар ҳам тақинчоқ ва ўлик моллари ҳисобига нисоб соҳиблари ҳисобланишади. Уларнинг ҳар бирининг зиммаларига алоҳида-алоҳида қурбонлик вожиб бўлади. Лекин битта оилага битта қурбонлик деб бир дона қўй сўйишади. Бу билан ҳеч бирининг зиммасидан қурбонлик адо бўлмайди. Бир неча йилдан бери шундай иш қилинаётган бўлса ҳар бирларининг зиммаларига ўшанча йиллик қурбонликнинг қийматини садақа қилишлари вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 151 | Ислам