Тасбеҳлар ҳақидаги ҳадис
Ассалому алайкум! Мен ижтимоий тармоқда бир нарса ўқиб унга амал қила бошладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир. 1-хар бир намоздан сўнг 10 марта тасбех (Субханаллоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга хамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади. 2- қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар),33 марта хамд (Алҳамдулиллаҳ) ва тасбех (Субханаллоҳ) айтади. Жами 100та, тарозида 1000 та бўлади" дедилар. Шунда сахобалар розияллоху анхум: "Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин хожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди" деб жавоб бердилар (Имом Термизий,Имом Насоий ривояти). Бу ҳадис саҳиҳми ва бу амалга ихлос билан ёндашсам бўладими? жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар