Туристик фирма
Ассалому алайкум! Биз туристик фирма очганмиз. Четга хохлаган давлатга АҚШ га дейсизми ёки бирор Европа давлатига дейсизми юборамиз. Ишлашимиз шундай: Келган мижоз қаёққа бормоқчилигини айтади ва 150$ тўлайди ва биз ўша одамнинг ўрнига хамма хужжатлару визаси билан шуғулланиб тўлдириб берамиз. Виза чиққандан кейин у билет ва кетаётган давлатидаги отел ва тур фирмаси билан ўша шахарда айлантиришига пул тўлаймиз ва у одамдан харажат қанча чиқса ўшанинг 10 фоизи оламиз. Мисол учун билет отел ва шахарда тур фирма номидан айланиши 2000$ бўлса 200$ ни оламиз ва у одам ўша давлатга турист бўлиб кетади. Мижозлар келаябди ва мени бу давлатга у давлатга турист қилиб юборинг дейишади. Бизлар хаммасини туристик виза қилиб берамиз ва давлатга туризм бўйича солиқ тўлаймиз. Бу одам турист бўлиб кетаябдию лекин у, у ерда айланиб кейин ишлаб қолиб кетадими билмаймиз. Мабодо бир одам мени турист қилиб юборинг деса ва биз чет давлатидаги туристик фирмадан 15-20 кунлик саёхатни сотиб олиб бериб, элчихонага хужжатларини тахлаб берсак, элчихона бу кишини туристликка маъқул кўриб виза берса ва бу одам у ерга бориб бирор заводда ишласа биз гунохкор бўмаймизми? Пулимиз бизга халолми? чунки дам олгани кетаётган одам учун қандай хизмат кўрсатиб туриситик виза олиб берсак бу одамга хам худди шундай хизмат кўрсатамиз. Фақат у, у ерга бориб дам оладими ёки ишлайдими биз уни хал қилмаймиз у уни хохиши. Хеч қанақа иш хам топиб бермаймиз. Ўша одамнинг барча туристик хизматларни сотиб олиб расмийлаштириб кетса уни пули бизга халолми? Бу одамнинг оддий саёхатга кетаётган одамдан хужжатида хеч қанақа фарқ бўлмайди. Ўша давлатнинг тур фирмасидан 10 кунлик саёхат сотиб олади, отелига, билетга пул тўлайди, элчихонанинг турист учун қўйган барча талабларини бажаради, фақат сайёх сифатида бу дам оладими ёки бориб иш топиб ишлайдими у уни иши.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хизмат ҳақинглар учун 150 олишларингиз тўғри. Аввалдан пул тўлаб қўйиб, ишлатгани учун пулдан фойда олишларингиз нотўғри. Чунки унинг ичида ҳар хир ношаръий ишларга ҳам пул сарфлашлар бўлади. Қолиб кетиш ёки кетмаслиги ўзларига боғлиқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 180 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хизмат ҳақинглар учун 150 олишларингиз тўғри. Аввалдан пул тўлаб қўйиб, ишлатгани учун пулдан фойда олишларингиз нотўғри. Чунки унинг ичида ҳар хир ношаръий ишларга ҳам пул сарфлашлар бўлади. Қолиб кетиш ёки кетмаслиги ўзларига боғлиқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 180 | Молия ва тижорат