Икки боласи гўдаклигида вафот этган аёл

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, онамнинг иккинчи ҳомиласидан эгизаклар (Хасан ва Хусан)лар дунёга келган. Лекин улар ёшига етмай вафот этганлар. Бир неча кун олдин ҳадислар китоби (апк)лар учун юклаб ҳадислар ўқиган эдим. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканларки; Қайси бир аёлни икки фарзанди гўдаклигида вафот этса улар онасига қиёмат кунида дўзадан парда бўлишади. Ўйланиб қийналаман онам намоз доимий ўқимайди вақти-вақти билан ўқиб туради. Айтингларчи шу ҳолатда ҳам фарзандлари парда бўла оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Парда бўла олиши қўшимча имтиёз. Қачонки Аллоҳнинг фарзлари мукаммал бўлса. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar