Отамдан қолган пулдан закот

Ассалом алайкум! Отамдан бизга мен, онам ва 2нафар укамга 170.000.000 сўм атрофида пул маблағи қолган. Шу миқдордан кимга қандай миқдорда закот чиқарилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 21.250.000 сўмни онангизга, қолганини тенгданига 3 ўғилга бўлинади. Шунга бир йил ўтгач нисоб миқдорида бўлса балоғатга етганларнинг зиммасига закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:33 | Савол-жавоблар | 157 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar