Сайтда берилаётган саволларни ўқиш

Ассалому алайкум! Устозлар, бир хадисда ким бировни хатини ўқишга интилса дўзахга интилибди деган гапларни ўқигандим. Шу сайтга кириб биродарларимиз бераётган саволларга жавоб ёзсангиз уларни ўқишимизни ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сайтимизга савол беришда “Шахсий” ва “Умумий” деган хизмати бор. Берган саволини ўзидан бошқа кўришини хоҳламаганлар “Шахсий” қилиб беришади. Бошқалар ҳам ўқишига рози бўлганлар “Умумий” қилиб беришади. Биз ҳам “Умумий” қилиб берилганларни ҳолатига қараб шахсий қилиб қўямиз. Аслида саволларни 90%ни умумийдан кўра шахсийлари ташкил қилади. Кўриниб турган ҳар кунги 10-15та савол ўша 10%дир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:22 | Савол-жавоблар | 133 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar