Бўлажак турмуш ўртоғим талоқ қилди

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Турмуш ўртоғим билан ЗАГСдан ўтиб никоҳланганмиз. Кейин турмуш ўртоғим чет элга кетганлар, лекин жинсий алоқа қилмаганмиз. Турмуш ўртоғим жаҳллари чиққанда 3 талоқ дедилар. Ўртага талоқ тушадими ёки келганларидан кейин тўйдан олдин никоҳ ўқитсак бўладими? Шу борада шариатимиз нима дейди? Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат айни сиз айтгандек бўлса орангизга уч талоқ тушган. Ўшандан бери уч ҳайз муддат ўтган бўлса сиз у кишига мутлақо бегона ҳисобланасиз. У кишига қайта никоҳланиб турмушга чиқишингиз ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:26 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar