Тасбеҳларни фарздан кейин айтиш

Ассалому алайкум! Ман "Аллоҳнинг гўзал исмлари ва исми азам" китобининг Намоз бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган бир ҳадисни ўқидим унда фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиган одамни жаннатдан фақат ўлим ажратиб туради деган эканлар. Шунга амал қилиб ҳар фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқий бошладим. Бир танишим эса тасбехни фарз намозидан кейин айтиш афзал эканлигини айтди. Шулар тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:28 | Савол-жавоблар | 171 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar