Тижоратдаги шерикчилик
Ассалому алейкум. Мен онлайн телефон савдоси ва етказиб бериш билан шуғулланаман. Бир танишим бор. Уларда телефон йўқ лекин улар ҳам интернетга мендаги бор телефонларни жойлаб менга ҳаридор топиб берадилар. Бизнинг келишганимиз қуйидагича. Сотилган нархдан етказиб бериш ва телефоннинг тан нархи айрилиб фойда тенг 2 га болинади. Бир куни бир жойга буюртма борлигини айттилар. Мен у ерга телефонни олиб бориб бердим. Ёнимда барча телефонларни олиб юраман. Олган одамнинг ёнидаги ҳамкасблари ҳам телефонларни кориб яна 3 киши 3 та телефон ҳарид қилди. Бу 3 та телефондан тушадиган фойдани ҳам 2 га бўлишимиз керакми? Бошида бундай ҳолат бўйича ҳеч қандай келишув бўлмаган. Шу вазиятда қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масалага жавоб бериш учун тафсилотларни етарлича баён қилмабсиз. Агар ўша танишингиз сизга мижоз топиб бергани учун ҳақ олаётган бўлса, бажарган иши учунгина пул тўлайсиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар