Жамғармадан маблағ ажратиш

Ассалому алайкум! Мен бир жамғармада ишлайман. Жамғарманинг фаолияти банкларга кредит ресурсларини ажратиш, жамғарманинг мақсади халққа бюджет маблағларидан кам фоизли кредитлар ажратиб иш билан таъминлаш, жамғарма тартибида фойда билан чиқиш кўрсатилмаган. Жамғарма банкларга маблағни ажратади, банклар эса фуқароларга 4% ли имтиёзли кредитлар беради, жамғарма банкларга йиллик 1%га маблағларни ажратади инфляцияни инобатга олиб келиб тушган маблағлардан яна халққа кредит сифатида ажратилади. Шу ишга қанақадур ножоиз шариатга тўғри келмайдиган жойи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша фоизга ажратишлари шаръан тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:37 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar