Қари одамнинг рўза каффорати

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Устоз бувим 86 ёшдалар рўза тутолмайдилар . Мен талабаман пенсияларини деярли менга сарифлайдилар . Пенсиаларидан менга ўқишимга бераётган пулни рўзанинг каффорати деб ният қилиб берсалар жоизми . Ёки қандай йўл тутсинлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Рўзанинг фидяси мискинларга, фақирларга, бева-бечораларга, ночорларга, закотга қодир бўлмаганларга берилади. Орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борларга, яъни ўзининг фарзандларига, фарзандининг фарзандларига, отасига, эрига, хотинига, бойларга, закотга қодир бўлганларга, закот бериш мумкин бўлмаганларга берилмайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 159 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar