Ҳажга отланган кишининг қалб ҳолати

Ассалому алайкум! Баъзилар ҳаж ва умрага қайта қайта бориш бахтига муяссар бўладилар. Бу ҳолатда қалбда Байтнинг азамати ва улуғворлиги худди аввалги мартадагидек бўлиши учун қандай муолажалар қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! ҲАЖ  Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафсни поклашда ва ахлоқни сайқаллашда катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:  الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَّعْلُومَاتٌ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلاَ رَفَثَ وَلاَ فُسُوقَ وَلاَ جِدَالَ فِي الْحَجِّ «Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир» (197-оят).
«Ўзига ҳажни фарз қилиш» ҳажни ният қилиб эҳромга кириш деганидир. Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни жинсий яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш ва шунга ўхшаш нарсалар мумкин бўлмайди. Яна ҳажда фисқ – катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш, одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, жанжал чиқариш каби ишлар ҳам мумкин эмас.
 Ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёвий ишларнинг барчасидан ажраган ҳолда Аллоҳ таолога юзланади, Роббул оламийнинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис, у олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ۝ «Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (32-оят).
Ушбу ояти каримадаги «нишонлар»дан мақсад ҳажда қурбонликка сўйиладиган катта ҳайвонлардир. Демак, ҳажда сўйишга аталган ҳайвонларни улуғлаш, авайлаш, эъзозлаш қалб тақвосидан экан. Зеро, ҳаж ибодатидан кўзланган асосий мақсад ҳам тақводир.
Ҳаждан кўзланган мақсад мукаммал равишда рўёбга чиқиши учун бир қанча қалб амаллари ва одобларни бажо келтириш лозим бўлади. ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ 1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам аввало Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилсин. Гyнoҳлapини тapк эта туриб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop этcин.
2. Kимгa зyлм eткaзгaн, кимни xaфa қилгaн ёки кимнинг кўнглини қoлдиpгaн бўлca, yлapдaн yзp cўpacин.
3. Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи – қилaётгaн ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳ таолонинг poзилигини вa oxиpaтининг oбoдлигини кўзлacин. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, pиёкopлик, нoм чиқapиш, фaxpлaниш кaби нapcaлapни зинҳop вa зинҳop xaёлигa кeлтиpмacин. Aкс ҳoлдa бapчa қилгaн caъй-ҳapaкaтлapи бeҳyдa кетaди.
4. Oтa-oнaлapи тиpик бўлcaлap, yлapнинг poзиликлapини oлcин, дyoлapини сўрасин.
5. Ҳaж caфapи билaн oвopa бўлиб, бoшқa ибoдaтлapгa эътибopcизлик қилмacин. Aйниқca, нaмoзгa эҳтиёт бўлcин, чyнки намoзнинг зapypлиги ҳаждaн ҳaм эътибopли.
6. Caфap чoғидa дoимo Аллоҳ таолони зикp этcин, дyo қилcин, иcтиғфоp aйтcин. Қypъoни Кapимни тилoвaт қилcин. Tилини бўлмағyp гaплapдaн, бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, чaқимчилик, cўкиш кaби бyзyқликлapдaн тийсин. Қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яxшилик қилиш пaйидaн бўлcин.
7. Ўтгaн yлaмoлapимизнинг энг мyҳим нacиҳaтлapидaн биpи шyки, ҳoжилap ҳaж дaвoмидa қaлбни мaшғyл қилиб, xaёлни oлиб қoчyвчи тижopaтдaн xoли бўлишлapи кepaк. Ўзлapини xop тyтcинлap, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacинлap. Пaйғaмбapимиз aлaйҳиccaлoм шyндaй қилгaнлap. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ يَوْمُ عَرَفَةَ إِنَّ اللهَ يَنْزِلُ إِلَى السَّمَاءِ فَيُبَاهِي بِهِمُ الْمَلَائِكَةَ فَيَقُولُ: انْظُرُوا إِلَى عِبَادِي، أَتَوْنِي شُعْثًا غُبْرًا ضَاحِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ، أُشْهِدُكُمْ أَنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهُمْ... Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дeдилap:
«Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар ила фapиштaлapгa мaқтaниб: «Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн сочлари тўзиган, ғуборга беланган, офтобда қолган ҳолда ҳyзypимгa кeлдилap. Сизларни гувоҳ қиламанки, албатта, Мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим», дeйди».
8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.
9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда ўртача йўл тутиб, чин кўнгилдан зоди ва таомини бемалол қилиш. Ҳаж йўлида емоқ-ичмоқ учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир»
, дер эдилар. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزاءٌ إِلَّا الْجَنَّةَ. قَالُوا: يَا نَبِيَّ اللهِ، مَا الْحَجُّ الْمَبْرُورُ؟ قَالَ: إِطْعَامُ الطَّعَامِ، وَإفْشَاءُ السَّلَامِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар».
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳажжи мабрур нима?» дейишди.
«Таом бериш ва салом ёйиш», дедилар».
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло бу маънони Қуръони Каримда таъкидлаган.
Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради.
Фисқ эса Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир.
Жанжал маълум ва машҳур нарса.
Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.
11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишилар пиёда ҳаж қилишлари афзал. Шунингдек, бемор, қари ва узрли кишилар ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб ҳаж қилганлари афзал.
12. Ўзига вожиб бўлмаса ҳам жонлиқ сўйиб, қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилсин. Қиладиган қурбонлиги семиз ва чиройли бўлишига эътибор берсин. Қурбонлик вожиб бўлса, ўзи емасин. Агар қурбонлик ихтиёрий бўлса, ўзи ҳам есин. عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ: أَيُّ الْحَجِّ أَفْضَلُ؟ قَالَ: الْعَجُّ وَالثَّجُّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Ҳажнинг нимаси афзал?» деб сўралди.
«Баланд овози ва қон оқизгани», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Қилган сарф-харажатини, сўйган қурбонлигини, ўзига етган машаққат ва қийинчиликларни бағрикенглик ила қабул қилсин. Уларга чин қалбдан хурсанд бўлсин. Мана шу ҳолат юзага чиқса, бу ҳажининг қабул бўлгани аломатидир. Ҳаж йўлида етган ҳар бир машаққат Аллоҳ таолонинг йўлида нафақа қилганнинг ўрнига ўтади.
Ҳажнинг қабул бўлгани аломатларидан яна бири, аввалги маъсиятларни тарк қилиб, ёмон дўстлар ўрнига яхши дўстлар орттириш, ғафлат ва беҳуда мажлислар ўрнига зикр ва илм мажлисларида иштирок этадиган бўлишдир. ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ Аллоҳ таолога етишиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқмоқ керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажраб, тоғларга чиқиб кетар эдилар.
Исломда роҳиблик йўқ. Аммо таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳватлар, лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажрайди.
Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир киши иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқ. Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етмоғи лозим. Яъни ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарор қилади.
Ҳажнинг ҳар бир амалида эслатма ва ибрат бор:
1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
2. Оддий кийимларини ечиб, эҳромга кираётганида кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим ила рўбарў бўлишини эсга олсин.
3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишидан қўрқсин.
4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо умидворлик ғолиб бўлсин.
5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога ўзини меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш нақадар улуғворлигини ҳис этсин.
6. Ҳажарул асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоат қилишга байъат қилганига эътиқод қилсин ва бу байъатга вафо қилишга азму қарор қилсин.
7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкор ўз хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
8. Сафо ва Марва орасида саъйи қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин.
9. Арафотда турганида, одамларнинг издиҳомини кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларининг турли-туманлигини билганида қиёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
10. Тош отиш пайтида қулликни намоён қилишни ва фармонга бўйсуниб, уни сўзсиз бажо этишни қасд қилсин.
11. Қурбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar