Наша ҳалолми?

Ассалому алайкум! Менинг дўстим менга тамаки махсулотлари хақида савол берди мен билмайман чакмаганман деб жавоб бердим. Сўнгра у наша хақида сўради мен сигерат чакмасам нашани қанақиб чакишим мумкун десам наша халол нашани Пайғамбаримиз хам чакканлар деди. Бу гапни ёзаётганим учун Аллоҳ кечирсин. У одамга нима дейишимиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат қилибди. Бундай ўринда “Сен бирорта ишончли китобдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай нарсани истеъмол қилганликлари ҳақида бирорта ҳадис келтир” деб айтинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:44 | Савол-жавоблар | 185 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar