Қуръон ҳатми ҳақида

Ассалому алайкум! Шароитим бўлмагани сабабли арабча ҳарфлани тажвид қоидаларини ўзим мустақил видеоладан ўрганиб тажвидли Қуръон дан 30-порадаги кичик суралани ўқиши бошлагандим. Котта суралага Фажр сурасига кеганимда иложини қилиб узтозга бордим. Устозим билан кеган саҳифадан бошлаб 30-порани давом этирдик. Ўнгдан чапгамас чапдан ўнга қараб ўқивоман ҳозир. Биринчи ҳатм бўгани энди ўрганвотганиз учун 30-порадан 1-порага қараб ўқисезам хатмга киради дидила. Ҳозир 114-сурадан бошлаб 63-сурага келдим. 30-порадан яъни охиридан аввалига қараб ўқисамам хатми Қуръон ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, хатми Қуръон ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳар бир ҳарфига ваъда қилган савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 11:23 | Савол-жавоблар | 151 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar