Ортиқча нарх қўйиш

Ассалому алайкум. Дўстимнинг саволини етказишимга ижозат берсангиз. Дўстим оиласи билан мебел тайёрлаб сотишади. Устахона бир кишига тегишли эмас дадаси, амакилари, амакиваччалари, акаси ва дўстим бирдек ишлашади. Мебелларга дадаси ва амакилари нарх белгилайди. Мисол битта мебел 200 минг бўлса дўстим шу мебелни ҳеч кимга билдирмасдан 10 минг нарх қўйиб сотса ва ўртада тўпланадиган пулга 10 мингни олиб қолиб 200 минг берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бўлмайди. 10.000 ҳам ҳамманинг ҳақи бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:53 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar