Инжил ва Таврот каби китоблар

Ассалому алайкум! Хозирги кунларда кўчаларда ва интернет сахифаларида Инжил ва шунга ўхшаш китобларни ўқишликка тарғиб қилаётган эркак аёлларни кўп учратяпмиз. Бизга маълумки бундай китобларни ўқишликдан қайтарилган. Шундай китобларни ўқишликдан қайтарилган бирор аниқ хадис ривоят қилинганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! عن جابر - رضي الله عنه - عن النبي - صلى الله عليه وسلم - حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية ، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي " . رواه أحمد ، والبيهقي Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар".
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:58 | Савол-жавоблар | 144 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar