Шундай инсон билан бирга яшаш
Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 25да, 3 йил бўлдики оилавий муаммолар сабабли ота уйимдаман. Аввалига фарзандим сабаб нима бўлса ҳам чидаб яшайман дердим. 7 йилдан бери ҳаттоки рўза кунларда ичиб, ичкиликка мехр қўйган, камига мен билганим 3марта ўғрилик қилган. Ҳаттоки ўлган майитни тилласини ўғирлаган, жинсий муносабатларда аёлига вахшийларча муомала қиладиган, 3 йилдан бери фарзанди ва аёлини ойларда бир эсламайдигон, на моддий ва на маънавий қарашмайдиган эркак билан бирга янаям инсоф сўраб яшайман десам, бу ўзим учун зулм эмасми? Кўнглим йўқ бемехр, иймонсиз инсон билан оилавий ҳаётимни давом эттирайми йўқми? Маслаҳат беринглар, тўғри йўл кўрсатинглар. Ўзим рўза тутиб намоз ўқийман. Бир қарорга келолмаябман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Аёл дегани ғассолнинг қўлидаги ўлик эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Аёл дегани ғассолнинг қўлидаги ўлик эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш